ШАФТОЛИ МОЙИ ТАРКИБИДА НИМА БОР?
#Халқ_табобатидан
Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос:🍑 Шафтоли мойи кимёвий таркибига бир назар ташласак, унда кўплаб керакли биологик фаол моддалар борлигига амин бўламиз. 🍑 Хусусан, таркибида В гуруҳи, А, Е, С, Р, Д каби дармондорилар, ферментлар, пектин моддалари, органик кислоталар, карбон сувлари, оқсиллар сақлайди. 🍑 Бундан ташқари, маъданлар — калий, кальций, фосфор, магний, рух, темир, йод бор. 🍑 Бебаҳо ёғ кислоталари, яъни тўйинган ва тўйинмаган олеин, линолен, пальмитин, стеарин, арахин кабиларга эга. Шу моддалар туфайли шафтоли мойи тиббиётда кенг кўламда қўлланилади.