ҚОН АЙЛАНИШИ БУЗИЛГАНЛИГИНИНГ 7 АЛОМАТИ

Texnika olami

#Мутахассис_минбари

ҚОН АЙЛАНИШИ БУЗИЛГАНЛИГИНИНГ 7 АЛОМАТИ

Ёрқиной ТОШПЎЛАТОВА, олий тоифали шифокор, терапевт:

🩸 Доғлар.
Тери рангининг ўзгариши ёки тери эпидермис қаватининг қуриб кетиши қон айланиши бузилганлигининг яққол аломатидир.
🩸 Оёқлардаги шишлар. Қон айланиши бузилганда оёқларга кислород билан тўйинган қон ва зарур озиқ-моддалар энг охирги навбатда етиб келади. Агар организмга қон бир текис етиб бормаса, тана ортиқча суюқликни тўплаб, суюқлик балансини тиклашга ҳаракат қилади. Натижада унда шишлар кузатилади.
🩸 Соч тўкилиши. Кўп соч тўкилиши ва тирноқларнинг заифлашиши сифатсиз овқатланиш ва стресс натижасидир. Бу ҳолат организмга етарли миқдорда витаминлар келиб тушмаслиги ва бунинг натижасида қон айланиши бузилиши оқибатида содир бўлади.
🩸 Овқатнинг секин ҳазм бўлиши. Овқат ҳазмининг секинлашуви метеоризм (қорин дам бўлиши), меъда ширасининг меъёридан ортиши ва қабзият билан биргаликда кечади. Булар ҳам танада қон айланиши бузилганлиги аломатлари ҳисобланади.
🩸 Тез-тез шамоллаш инфекция ва вирусларга чидамсизлик. Қон айланиши издан чиққанда ёки секинлашганда иммун тизими кучсизланади ва бунда организмнинг ҳимоя кучлари одатдагидай ишлай олмайди.


🩸 Қўл ва оёқлар совуқ бўлиши. Бу жуда кенг тарқалган аломатдир. Қон айланиши тезлиги яхши бўлса, тана ҳарорати ҳам меъёрий даражада бўлади. Агар қон айланиши секинлашса, ички ҳарорат ҳам пасаяди.
🩸 Сурункали чарчоқ ва организмнинг ўта ҳолдан тойиши. Қон айланиши издан чиққанда турли муаммолар билан бирга сурункали чарчоқ ҳам кузатилади.

Yana o‘qing! Soch to‘kilishiga qarshi tabiiy davo

One thought on “ҚОН АЙЛАНИШИ БУЗИЛГАНЛИГИНИНГ 7 АЛОМАТИ

Comments are closed.