Саҳифа эксперти: Гули ШАЙХОВА, тиббиёт фанлари доктори, профессор, нутрициологЖуда кўпчилик бу ёзги суюқ таомни ҳаётида ҳеч бўлмаганда бир марта татиб кўрган. У очликни мукаммал даражада қондиради ва айни пайтда жуда мазали. Окрошка кўп фойдали моддаларни ўз ичига олганлиги сабабли, ўз навбатида инсон танасини витаминлар ва бошқа фойдали микроэлементлар билан озиқлантиради. Кимдир кефир ёки қатиқ, ёки унинг зардоби асосида окрошка тайёрлайди, бошқа одамлар бу ёзги шўрвага квасни зиравор қилишни афзал кўришади. Қуйида окрошка нима учун фойдали эканлигини ва кимга зарар етказиши мумкинлигини аниқлаймиз. ҚАТИҚЛИ ОКРОШКА Қатиқ ёки кефир жуда қимматли ферментланган сут маҳсулоти ҳисобланади. Шунинг учун, унга асосланган окрошка танамиз учун жуда тўйимли ва фойдалидир. У мукаммал даражада тетиклантиради, шунингдек, чарчоқ туйғусини камайтиришга ёрдам беради. Бу метаболизмни меъёрлаштиришга ҳисса қўшади, шунингдек, бутун танани даволашда қўл келади. Айниқса, соғлом турмуш тарзини олиб бормайдиган одамлар учун энг фойдалидир. Қатиқли окрошкада, фойдали моддалар мавжуд, айниқса аскорбин кислотаси жуда кўп. Бу сочлар, тирноқлар ва тишларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Оли лар томонидан ушбу ферментланган сутли ичимлик асосида тайёрланган ёзги шўрва асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган. Керакли масаллиқлар: 2 дона картошка, 1 боғ кўк пиёз, хоҳишга кўра укроп, петрушка, 2 дона тухум, 6 дона редиска, 3 дона бодринг, 1 л қатиқ ёки кефир, 300 г қайнатилган гўшт ёки колбаса, таъбга кўра туз. Тайёрланиши:
Ишни дастлаб фигурали муз тайёрлашдан бошланг. Бунинг учун укроп(шивит)нинг бир шохчасини ювинг ва суви силқигач, майда бўлакларга бўлинади. Қолипнинг ҳар бир чуқурчасига майдаланган укропдан солинади, сўнгра тоза сув билан тўлдиринг ва қолипни музлаткичга қўйилади.
Картошкани ювинг ва пўсти билан қайнатиб олинади, совутгач тозаланади ва майда кубикларга бўлинади.
Бодрингни ювинг, истасангиз пўстини тозаланади (агар у жуда қалин ва дағал бўлса) ва кичик кубикларга бўлинади.
Қаттиқ қайнатилган тухум совутилади, тозалаб майда тўғралади.
Гўштни майда бўлакларга бўлинади.
Редискани ювилиб, қоғоз сочиқ билан қуритилади, учларини кесиб олинади ва ингичка доира шаклида тўғралади.
Кўкатларни ювилади, қуритилади ва майда тўғралади.
Барча тайёрланган маҳсулотларни катта чуқур идишга солинади, туз сепилади ва яхшилаб аралаштирилади. Устига кефир ёки қатиқ солинади ва яна аралаштирилади.
Окрошка тайёр. Уни идишларга қуйилади ва ҳар бир идишга музнинг катталигига қараб 2-3 бўлак солинади. КВАСЛИ ОКРОШКА Квасли окрошканинг калорияси кефирга қараганда камроқ. Бу ичимлик танани суюқлик билан тўйинтиришга ёрдам беради, бу ёзда жуда фойдали. Унинг афзаллиги патоген микрофлорани бартараф этилишига ёрдам беришидир. Квас нафақат юрак-қон томир тизимининг фаолиятиини, балки барча метаболик жараёнларни ҳам рағбатлантиради. Квас таркибида хамиртуруш мавжуд. Айнан шу туфайли бу ичимлик инсон танасига антибиотик каби таъсир кўрсатади. Агар сиз квасга асосланган окрошкани мунтазам равишда истеъмол қилсангиз ёки шунчаки кваснинг ўзини ичсангиз, бу чипқон чиқишининг ва йирингли яраларнинг олдини олишга ёрдам беради. Керакли масаллиқлар: 1,5 л квас, 500 г картошка, 300 г колбаса, 3 дона тухум, 200 г редиска, таъбга кўра кўкатлар(укроп, кўк пиёз), 300 г сметана, 300 г бодринг, таъбга кўра туз. Тайёрланиши:
Колбаса, бодринг ва тухумларни куб шаклида кесиб олинади. Редискани ингичка қилиб тўғралади. Кўкатлар ҳам майда тўғралади. 3.Картошка, колбаса, тухум, редиска ва бодринг аралаштирилади. Сўнгра таъбга кўра туз солиб яна аралаштирилади. Идишларга солинг.
Ҳар бир идишга квас солиб чиқилади, устига кўкатлар сепилгач совутгичга қўйилади. Совутилган ҳолда сметана билан дастурхонга тортилади. Зардобли окрошка Окрошка зардоб билан ҳам тайёрланиши мумкин. Бу нафақат жуда мазали, балки фойдали ҳисобланади. Ушбу ичимлик туфайли ичак фаолиятини нормаллаштириш мумкин ва зардоб енгил ични бўшаштирувчи таъсирга эга, шу боис у кўпинча ич қотишидан азият чекадиганлар учун яхши. Зардобли окрошка барча заҳарли модда(токсин)лар ва тошқол(шлак)ларни танадан чиқариб юборишга ёрдам беради. Олимлар томоннидан зардобнинг буйраклар ва юракка фойдали таъсири борлиги аниқланган. … ФОЙДАНИ ҚАНДАЙ ОШИРИШ МУМКИН? Окрошкани фойдалироқ қилиш учун қуйиидаги тавсияларга амал қилиш керак:
Баъзи бир бекалар сметана ўрнига майонезни афзал кўришади. Майонезни таом таркибидан чиқариб ташлаб, уни хантал билан бирлаштирилган сметанага алмаштирган маъқул.
Ёғли колбасани ёғсиз гўшт билан алмаштирган яхши.
Окрошкага кўп картошка қўшмаслик лозим, чунки у окрошканинг калория миқдорини сезиларли даражада оширади. ЗАРАРИ НИМАДА? Юқоридаги барча фойдали хусусиятларга қўшимча равишда, окрошка баъзи қаршиликларга эга бўлиши мумкин. Агар одамда ичак ёки ошқозон яраси бўлса, унинг истеъмолини чеклаши керак. Окрошкада картошка бўлгани сабабли иштаҳани ошириши мумкин. Агар ушбу таомда ёғли колбаса мавжуд бўлса, бу ўз-ўзидан ёзги шўрванинг калория миқдорини оширади. Бу нафақат қўшимча ёғ йиғилишига, балки юрак билан, шунингдек, қон томирлари билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, ошқозон бузилишига мойил кишилар кефир ёки зардобга асосланган таомларни истеъмол қилмаганлари яхшироқ. Улар фақат вазиятни ёмонлаштириши мумкин. Ёз фаслининг ушбу хушхўр таомини тановул қилишни истар экансиз, саломатлигингизни мустаҳкамлаш учун аввало ўз танангизга қулоқ тутинг.