ИММУНИТЕТ – БЕМИННАТ ТАНСОҚЧИ

Texnika olami

ТАНАМИЗДАГИ «АРМИЯ» Кеча сизлар билан сўровнома ўтказгандик. Унинг натижаларига кўра, кўпчилик иммунитетни кўтариш борасида маълумотлар беришмизни сўрашган. Демак, бугун сиз билан кун давомида иммунитет ҳақида гаплашамиз. Дарҳақиқат организмимизнинг, ҳар қандай  давлатда бўлганидек, ташқи душман (босқинчи)лардан ҳимоя қилувчи ҳамма давлат ичидаги ғалаёнларни бартараф этувчи ўз «қуролли кучлари, милицияси» мавжуд. Бу «армия» иммун тизими деб номланади. ТАНАМИЗДАГИ «ЖАНГЛАР» Ички хавфсизликни таъминлаш мақсадида бу тизимдаги махсус таначалар организмимизнинг ҳар бир бурчагини назорат қилиб, текшириб юради. Турли касаллик қўзғатувчи микроорганизмлар доимий равишда овқат ҳамда нафас йўллари, шунингдек, зарарланган (тирналган, кесилган ва ҳ.к.) тери орқали танамизга «ҳужум» қилади. Аммо иммун тизими «аскарлари» уларни дарҳол топиб, зарарсизлантиришга улгурадилар. Биз эса танамизда кечаётган бундай «жангларни» сезмаймиз ҳам..

uzboy.uz

Ташқи душманлардан ташқари осойишталикка хавф солувчи ички муаммолар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Организм тўқимаси доим янгиланиб туради. Бунинг учун катакчалар махсус захираларга эга бўлиши зарур. Шу мақсадда улар доимо бўлиниб туради. Бу жараёнда генетик аппаратда қайта қурилиш юз беради. Аммо бундай мураккаб иш амалга ошишида баъзан носозликлар бўлиб туради. Ҳар 10 та бўлинишдан биттасида шундай носохлик кузатилади. Атроф муҳитнинг салбий таъсири эса бу носозликлар сонининг ошишига туртки бўлади. Натижада катакчалар ёки халок бўлади, ёки хавфлисига айланиб кетади. Соғлом одамнинг иммун тизими «аскарлари» навбатдаги текширув ўтказаётганда бу хавфни аниқлаб, тезкорлик билан бартараф эта олади. Лекин уларнинг фаолиятида ҳам носозликлар бўлса, ўз вазифасини бажара олмай қолади ва хавфли таначалар ўсмага айланиб кетишига улгуради.

ТИЗИМ ФАОЛИЯТИ БУЗИЛГАНДА…
«Аскарлар» баъзан айбдор билан айбсизни ажрата олмай, соғлом таначаларни ҳам ҳалок қила бошлайди. Бунда гап аутоиммун бузилиш (патология) ҳақида боради. Бундай касалликларга ревматоидли артрит, системали қизил волчонка, шунингдек, баъзи асаб ва гематологик хасталиклар киради. Гоҳида кучсизланган иммун тизими инфекция билан курашишда ҳалок бўлган катакчалар ҳамда микроблардан организмни тозалашга улгурмай қолади. Оқибатда етказилган кичик зиён ҳам катта нохушликка сабаб бўлади. Бундай ҳодисага бронхиал астма хуружини мисол қилиш мумкин.

uzboy.uz

КИМ ЁРДАМ БЕРАДИ?
Иммун тизими фаолиятини тиклаш учун комплексли таъсир этиш керак бўлади. Аввалига шифокор иммун тизимининг қай бир ҳалқаси бузилганини аниқлайди.
Шуни унутмангки, нормал ҳолатдаги иммун тизими организмингизни ҳар қандай «суиқасд»дан ҳимоя қила олади. Ўз «давлатингиз» тинчлигини сақлай биланг!

One thought on “ИММУНИТЕТ – БЕМИННАТ ТАНСОҚЧИ

Comments are closed.