Аллергияда гиёҳлар ёрдам беради

Texnika olami

Аллергия хасталикларини даволашда замонавий дори-дармонлар билан бирга гиёҳлардан ҳам фойдаланиш яхши наф келтиради.

Хусусан: 

  • 10 г. тирноқгул (ноготки) устидан 400 мл. қайнаган сув қуйиб, хона ҳароратида қопқоғи зич ёпиладиган идишда 2 соат дамланади. Сузилгач, кунига 3 маҳал бир ош қошиқдан ичилади. 
  • Аллергияга мубтало бўлган кишилар саломатлигини тиклаш учун бир неча йил давомида чой ва қаҳва ўрнига қорақиз (череда) қайнатмасини ичиб турсалар яхши наф беради. 
  • Қорақиз ўтини чой сингари дамланади. Дамламани сақлаб бўлмайди, ҳар куни янги тайёрлаб ичиш даркор. Унинг ранги тиллоранг бўлиши шарт. 
    Агар кўк ёки лойқаланган кўринишда бўлса, фойдаланишга яроқсиз ҳисобланади. 
        
      ☝️ Аллергик хасталикларни даволашда шифокор-аллерголог мутахассисга учрашиб, унинг маслаҳатларига қатъий амал қилиш даркор. 
     
    Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос