Хурмо-минг дардга даво

Куз фаслининг севимли меваси-хурмо. Уни қуритилган ҳолатда ҳам ўз таъмини сақлаган ҳолда истеъмол қиламиз. Хурмо таркиби озуқавий моддалар ўчоғи эканлиги ҳаммага маълум. Қолаверса у бир қанча хасталикларга даво ҳам. Қуйида улар ҳақида қисқача маълумот берамиз:
1. Юқори толали. Толалар қабзиятнинг олдини олиш орқали овқат ҳазм қилиш тизимига фойдали таъсир кўрсатиши мумкин.
2. Касалликларга қарши курашувчи. Анжир ва қуритилган олхўри каби мева турларига қараганда, хурмо энг кўп антиоксидант таркибга эга. Унинг таркибида юрак хасталиги, саратон, Алтсгеймер ва диабет каби сурункали касалликлар ривожланишининг олдини олишга ёрдам берадиган бир қанча антиоксидантлар мавжуд.
3. Мия саломатлигини мустаҳкамлайди. Ҳайвонлар бўйича ўтказилган тадқиқотларда хурмо билан аралаштирилган овқат билан озиқланган сичқонлар, уларни емаганларга қараганда, хотира ва ўрганиш қобилиятини анча яхшилади. Бироқ, ҳали хурмоларнинг мия саломатлигидаги ролини тасдиқлаш учун инсоний тадқиқотлар асосли эмас!
4. Аёллар учун. Ҳомиладорликнинг сўнгги ҳафталарида бу меваларни истеъмол қилиш бачадон бўйни кенгайишига олиб келиши ва туғилишга бўлган эҳтиёжни камайтириши мумкин. Бундан ташқари, хурмо таркибида танинлар мавжуд бўлиб, улар қисқаришни енгиллаштиришга ёрдам берадиган бирикмалардир.
5. Табиий таъм.
Хурмо меваларда учрайдиган табиий шакар тури бўлган фруктоза манбаи ҳисобланади. Шу сабабли, хурмо жуда ширин ва нозик карамелга ўхшаш таъмга эга. Улар рецептлар бўйича оқ шакар ўрнини босадиган фойдали моддалар, толалар ва антиоксидантлар билан таъминлайди. Шуниси эътиборга лойиқки, хурмо озуқавий моддаларга бой бўлса-да, улар ҳали ҳам калорияларда жуда юқори ва ўртача миқдорда истеъмол қилинади.
6. Тўйимли.
Қуритилган хурмонинг калория таркиби янги меваларга қараганда юқори.
7. Суяклар учун. Хурмо таркибида бир қанча минераллар, жумладан фосфор, калий, калций ва магний бор. Буларнинг барчаси остеопороз каби суяк билан боғлиқ касалликларнинг олдини олиш имконияти мавжуд. Лекин, бу таъсирлар етарлича ўрганилмаган.
Таркиби фойдага бой бўлган бу меванинг истеъмолини меъёрда сақланг ва соғлиғингизни асранг!