iPhone 14 Pro’нинг 48 мегапикселли камераси қандай суратга олади?

Texnika olami

iPhone 14 Pro’нинг 48 мегапикселли камераси қандай суратга олади?

Фото: “phonearena.com”

Phone Arena веб-сайти янги iPhone 14 Pro камерасининг турли модулларида олинган суратларни чоп этди. Эслатиб ўтамиз, iPhone 14 Pro камерасининг асосий хусусияти аввалгисидан тўрт баравар юқори ўлчамдаги янги датчикка ўтишдир.

Манбанинг аниқлик киритишича, бу суратларнинг барчаси Apple томонидан олинган (ёки Apple буюртмаси бўйича). Улар янги iPhone 14 Pro камера тизимини энг яхши ёруғликда намойиш этиш учун мўлжалланган. Мустақил тестларни кутишга арзийди.

48 мегапикселли асосий сенсор iPhone 13 Pro’дан 65 фоизга каттароқ. Тўртта қўшни пикселдан маълумотларни бирлаштириш технологияси қўлланилади. iPhone 14 Pro камераси iPhone 13 Pro камерасига қараганда икки баравар кўп ёруғликни суратга олади. iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max’даги Apple A16 суратда сониясига 4 триллион амални бажаришга қодир.

iPhone 14 Pro ва iPhone 14 Pro Max ҳали ҳам 12 мегапикселда суратга олади. Бироқ, улар энди кам ёруғликда ҳам ёрқинроқ ва ҳеч бўлмаганда тўғри ёруғликда батафсилроқ бўлиши керак.

iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max телефото модули учун янги 2Х’да суратга олиш режимини қабул қилди (0,5Х, 1Х ва 3Хдан ташқари). Смартфонлар кейинги таҳрирлаш учун ProRaw режимида 48 мегапикселлик рухсатда суратга олишни қўллаб-қувватлайди. Барча iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max камералари кам ёруғликда 2-3 баравар сифатли суратларни тақдим этади.

Чироқ бутунлай ўзгартирилди, у икки баравар ёрқинроқ бўлди. Барча iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max камералари кам ёруғликда 2-3 баравар яхшироқ.

APPLE IPHONE14